Шайх ҳазратлари Мубора рамоазон ойи муборак бўлсин. Ҳазрат бир дустим сиздан сўраб беришни илтимос, қилди. Унинг айтишича саҳарликка туриб оғзини ёпган эрталаб ишга келганидан сўнг жиғилдони қайнагани учун рўзасини очиб юборган. Энди уни уйлантираётган масала. У бу ишни қасдан амалга оширган ҳисобландими ва унинг кафоратига 60 кун рўза тутиб бериши ёки 60 та мискинни тўйғазиши керакми. Ёки бу қасдан ҳисобланмай бир кунига бир кун рўза тутиб берадими. Жавобингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин