Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳли ҳайъати. Авто уловларда намоз ўқиш ҳақида Мавоуннаҳр фиқҳ академиясининг фатвосини ўқидим. Лекин айнан шу саволга "Эски саволлар" бўлимида (1155-савол) Шайҳ Ҳазратлари "Ишора билан ўқилади. Уйга келганда яна бир такрорлаб қўйилади. Намозни қасддан қазо қилишга ҳеч қандай йўл йўқ" деб жавоб қилган эканлар. Уйга борганда намоз вақти чиқиб кетиб бўлади, демак қолдирилган намоз деб қайта ўқилади шунақами. Ёки ман нотўғри тушундимми? Сизларни қимматли вақтингизни олганим учун олдиндан узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳазратимиз ўшандай ўқиса қазосини ўқиши шарт деб жавоб берганлар. Шунинг учун қазо қилмасдан машинадан тушиб ўқиш шарт. Валлоҳу аълам!