Ассалому алайкум! Илтимос шу нарсага ойдинлик киритиб беринглар. ❓Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин.
✅"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.
❓Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин
✅ Ихлос сурасини 10 марта ўқинг
❓ Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этиши мумкин
✅"Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.
❓Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин
✅Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.
❓Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
✅“Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.
❓Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
✅“Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.
❓Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин
✅“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.
❓Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин
✅“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг
❓Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади
✅ “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)
❓ Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин
✅“Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.
❓Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин
✅ “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.
❓ Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин
✅“Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.
❓ Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин
✅ “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг. Шулар хаммаси тогрими.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бирига ҳадис бор. Валлоҳу аълам!