Ассалому алайкум! Устозлар ичкилик ичган одамнинг дуоси 40 кун қабул бўлмаслиги ростми.? Агар қабул бўлмаса у қилган дуолар 40 кунгача аршга кўтарилмай турадими?
– Ва алайкум ассалом! Қабул бўлмаслиги саҳиҳ ҳадисда келган, аммо баъзи одамлар “40 кунгача тоза бўлмайман экан” деб фарз намозларини тарк қилишади. Бу аҳмоқлик устига аҳмоқликдир. Чунки бундай ҳолатда қилган аҳмоқлигини тездан ювишга шошилиш, фарз бўлган ибодатларни адо қилишга шошилиш керак. Чунки Аллоҳ бизга муҳтож эмас, биз Аллоҳга муҳтожмиз. Тавба қилсак ўша ҳолатда тавбамиз қабул бўлишида шак-шубҳа йўқ. Луқмани дуога алоқаси бўлса ҳам тавбага алоқаси йўқ. Ўша ҳолда ҳам намозларни ўқилса намозлари зиммадан адо бўлади, қиёмат куни нега ўқимагансан деган жавобгарликка тортилмайди. Валлоҳу аълам!