Ассалому алайкум! Янги кредит берадиган фирма очилди. Кредит шартлари қуйидагича: Фирма олдиндан 3 млн сўм хизмат ҳаққи олади. 7 ойдан кейин машинангиз чиқади ва номингизга ўтказиб беришади. Машинани давлат нархи неча пул бўлса шу суммани 60 ойда бўлиб-бўлиб тўлаб қайтарилади. Мисол учун 100 млнлик машина бўлса, шу 100 млнни 60ойга бўлиб график қилиб беришади шу бўйича тўловлар амалга оширилади. Бу молиявий пирамада эканлиги аниқ, шариат жиҳатидан қандай ёндашсак бўлади бунга?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шартномасида шаръан жоиз бўлмаган шартлари бор экан. Валлоҳу аълам!