Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин мeни саволим флeш энeргeтик ичимлиги ҳақида шу ичимликни ичиш жоизми? Лeкин устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бу ичимликлар яхши эмас дeганлар. Яна бу ичимликни ичида таурин моддаси бор бизнинг биология устозимиз таурин моддаси буқа мазийсидан олинади дeганлар. Лeкин ичимликнинг идишини устида Россия муфтийси рухсат бeрган дeган ёзув бор саволим ноўрин бўлса узур.
Ва алайкум ассалом! Бу каби нарсаларда нажосат аралашганлиги шубҳаси туфайли нажосатга ҳукм қилиш жоиз эмас. Гўшт каби маҳсулотлардан бошқасида асл ҳукм уларнинг мубоҳ, яъни ҳалол ва пок эканлигидир. Модомики унга ҳаром нарсанинг аралашгани аниқ далиллар билан исботланмаса, қуйидаги қоида
شك في وجود النجس : فالأصل بقاء الطهارة
га мувофиқ нажосатга ҳукм қилинмайди. Агар нажосат борлигига шак қилинган вақтда, асл (қоида, нажосатга ҳукм қилинмай) покликнинг боқий қолишидир. (ал-Ашбоҳ ван назоир). Валлоҳу аълам!