Ассалому алайкум! Малумки ўзбекчилигимизда тўй ҳашамларда тўёна деб аталувчи, қайтиб келиши кўзланган қарз йиғини мавжуд ва бу одат давом этиб келябди. Шу йиғинлар биз яшайдиган ҳудудларда асосан гўштнинг нарҳида ҳисоблаб амалга оширилади. Мисол учун 10 кг гўшт 450 минг сўм. Биз ҳам синифдошимизга гўшт нарҳида ҳисоблаб тўёна йиғмоқчи эдик, гўшт нарҳига ҳисоблаш судҳўрликка кираркан. Чунки нарх кўтарилиб тўёнаси қайтиб келганда фоиз қўшиларкан. Дўстларимга бир илмли киши айтибди. Шу фатво ростми?