Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фреласерликдаги ҳалол ёки ҳаром маблағ

14:54 / 23.07.2021 | MR AMERICA PHAPP | 3847

Ассалому алайкум! Мен дастурчиман. Ҳозирда фреэлансерлик ( яни иш берувчи сайтга элон беради. Мен шартнома асосида ишни олиб масофадан ишлайман. Ва битган ишни тақдим этамиз. ) . энди сайтдан иш олиш бошида бир оз қийинчиликларга сабаб бўлади .Бошида ишни тез олиш йўллари ҳам бор . бу йўл дўстим менга иш беради , ва мен ишни қилганим ёқ" ва у дўстим менга бахолаш сифатида 5 балл қўйди . Бу дастлабки ишни олишда мижозларга ишончига сабаб бўлади . энди саволга қайтсам . мен бу ишни тез олиш йўлини ҳам қўлладик . биза мижоз билан шартнома қилиб иш олдик . бизани ишлар ҳозирча яхши . аммо бир савол қийнаяпди , ҳозирги юқоридаги ишда топадиган пулимга ҳаром аралашиб қолмадимми ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Динимизда йўқ нарсани ёки муносиб бўлмаган нарсани мақтаб фирибгарлик қилиш жоиз эмас. Ҳақиқий бойлик молу дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигидадир. Ёлғон ишлатиб бирор нарсага эришиш ҳам жоиз эмас. 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ نَاسًا مِنَ الْأَنْصَارِ سَأَلُوا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَعْطَاهُمْ، ثُمَّ سَأَلُوهُ فَأَعْطَاهُمْ حَتَّى نَفِدَ مَا عِنْدَهُ، فَقَالَ: مَا يَكُونُ عِنْدِي مِنْ خَيْرٍ فَلَنْ أَدَّخِرَهُ عَنْكُمْ، وَمَنْ يَسْتَعْفِفْ يُعِفَّهُ اللهُ، وَمَنْ يَسْتَغْنِ يُغْنِهِ اللهُ، وَمَنْ يَتَصَبَّرْ يُصَبِّرْهُ اللهُ، وَمَا أُعْطِيَ أَحَدٌ عَطَاءً خَيْرًا وَأَوْسَعَ مِنَ الصَّبْرِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلِلشَّيْخَيْنِ وَالتِّرْمِذِيِّ: قَدْ أَفْلَحَ مَنْ أَسْلَمَ وَرُزِقَ كَفَافًا وَقَنَّعَهُ اللهُ بِمَا آتَاهُ. وَفِي رِوَايَةٍ: اللَّهُمَّ اجْعَلْ رِزْقَ آلِ مُحَمَّدٍ قُوتًا. وَفِي رِوَايَةٍ: لَيْسَ الْغِنَى عَنْ كَثْرَةِ الْعَرَضِ، وَلَكِنَّ الْغِنَى غِنَى النَّفْسِ 

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. Бас, у зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар. Яна бердилар. Ҳаттоки ҳузурларидаги нарса тугади. Шунда у зот:
«Ҳузуримда не яхшилик бўлса, сизларга бермай, олиб қолмасман. Ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Икки шайх ва Термизийнинг ривоятида:
«Ким мусулмон бўлиб, етарлича ризқлантирилса ва Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатлантирса, батаҳқиқ, нажот топган бўлур», дейилган.
Бошқа бир ривоятда эса:
«Аллоҳим! Оли Муҳаммаднинг ризқини қути лаа ямут қилгин», дейилган.
Яна бир ривоятда эса:
 «Бойлик молнинг кўплигида эмас, лекин бойлик нафснинг беҳожатлигидадир», дейилган.
Шарҳ: «Қути лаа ямут» – очдан ўлмасликка етарли бўлган емиш, таом.
Ушбу ривоятларнинг барчасида мусулмон кишининг ўзига берилган ризқ қанча бўлса, ўшанга чидаб, қаноат ҳосил қилиб юриши яхши эканлиги ҳақида сўз кетмоқда. Мусулмон инсон турмуши яхши бўлиши учун имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб, ҳаракат қилаверади. Аммо ризқ бериш Аллоҳдан эканлигини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига берилган ризқ-насибани Аллоҳнинг иродаси билан келмоқда, деб билади. Оз бўлса, норози бўлмайди, кўп бўлса, ҳовлиқиб кетмайди. Чунки Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш мусулмон одам учун тўғри эмас.
Мазкур ривоятларда мусулмон киши ўзига берилган ва берилмаган ризққа нисбатан ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида бир неча кўрсатмалар берилмоқда:
1. Иффатли бўлиш.
Бировнинг молидан умидвор бўлишни ўзи учун ор деб билиш. Ким ўзини иффатли тутишга уринса, Аллоҳ таоло уни иффатли қилиб қўйиши турган гап.
2. Бировнинг сариқ чақасига ҳам эҳтиёжи йўқлигини изҳор қилиш.
Бундай одамни Аллоҳ таоло кўзини тўқ қилиб қўяди ва ундан ҳеч бир очкўзлик содир бўлмайди.
3. Кам бўлса ҳам, ўзига берилган ризққа сабр қилиш.
Сабр Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта неъмат ҳисобланади. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб, ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб, кун кўради. Сабр неъматидан бебаҳра банда эса дунёнинг ярмига эга бўлса ҳам, қаноат қилмай, ўзини хор қилади, очкўз¬лигини билдириб қўяди.
4. Мусулмон одам Аллоҳ таоло томонидан берилган ризққа сабр қилиб, қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажотга эришади.
5. Пайғамбар алайҳиссалом оли байтларига ўлмайдиган миқдорда қут беришинигина сўраган эканлар.
Ушбу таълимотларни ҳар бир мусулмон яхшилаб ўрганиб, ўзига сингдириб олиши ва ҳаётга татбиқ қилиши лозим. Ана шундагина орамизда молу дунё деб одам ўлдирадиганлар, ўғрилик, порахўрлик, рибохўрлик қиладиганлар, фирибгарлик, алдамчилик, ёлғончилик ва бошқа разолатларни қиладиганлар қолмайди. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat