Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Урта таълим мактаблари?

00:00 / 12.08.2011 | eski savollar | 2566
Ассалому алейкум Устоз!Дин йулида килаётган ишларизни Аллохни узи куллаб кувватласин!!!Устоз мен оилам билан 4йилдан бери Россияда яшаяпмиз,якинда Узбекистонга Хоразм вилояти ва Навоий вилоятига бориб келдим жуда каттик хафа булдим,аёлларимиз,эркакларимиз,ёш кизлар,йигитлар шунка кийинишяптики Россиядаги баъзи руслардан хам шармадали яна катталар хам бу нарсага ута хотиржамлик бн каряпти, хеч кимни,хеч нарса билан иши йук ,озгина булса хам охират хакида уйлаш йук ,албатта у инсонларни хам айблаб булмай чунки купчилиги шариатимиздан умуман хабари йук.Мен хам жуда ям европалашиб кетган ойлада вояга етганман,ота онам,умуман кариндошларимиз,умуман дийнимиз хакида хеч нарса билишмиди хатто овкатлангандан кн дуо килишни хам билишмас эди.Мен ва онам кийналиб колганимизда бир иккита фолбинга борувдик уша фолбин Ёсин сурасини намоздан кн укисанг ишларинг яхши булади деган эди,ушандан кн каерда диний китоб буса олиб укир эдик,бошида намозни факат ишларимиз юришиши учунгина укиганмиз кейинчалик сизни китобларизни укиб,маърузаларни эшитиб, динимизни мохиятини тушундик Алхамдулиллох,устоз топиб яна хам купрок урганмокчи булдик лекин килмадик, хар хил окимлар купайиб кетгани учун куркдик.Россияда хам мусулмонлар мактаби бор экан,катталар учун хам кичкинтойларимиз учун хам Кариялар хам келиб дарс олишади.Устозларимиз араблар ва татарлар,бориб араб тили, тажвид дарсларидан ва Мусульманская право дарсларидан сабок олаяпмиз(дарсларнинг хаммаси бепул укитилади), сизнинг китобларизни мунтазам равишда укиб урганиб борамиз.Факат Ватандошларимиз учун жуда куйиняпман.Одамларимизни тушунчаси жуда тор мадрасаларда укитишни хохлашмийди, шунинг учун,Узбекистонимизда хам катталаримиз, карияларимиз учун шунака кушимча дарслар,Урта таълим мактабларида дунёвий фанлардан ташкари, диний дарсларни ташкиллаштиришга ёрдам берсангиз Илтимос!Менинг кулимдан факат Аллохдан дуо килиб сураш келади холос.Аллох сизни уз панохида асрасин!Умриз узок булсин, сиздек олимларимиз купайсмн!Барча савобли ишларизни амалга оширишда Аллохни узи куллаб кувватласин Омиийн!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жуда яхши фикр ва таклифлар. Биз қўлимиздан келганини қилмоқдамиз. Одамлар ўзлари ҳам ҳаракат қилишлари керак. Сизга ўхшаган жонкуярлар жуда ҳам зарур. Бошқа жойларда анча яхшиланиб қолди. Сиз айтган жойларда ҳам яхшиланса ажаб эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat