Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тöй маросими

00:00 / 21.03.2012 | eski savollar | 6403
Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳи ва барокатуҳ устоз камина Муборакда олтингугурт заводида ишлайман сизга берадиган саволларим: Öзб Рес қонуни ва иш жойимдаги ички тартиб бöйича намоз öқиш имконияти йöқ намозни қазо қилсам бöладими? Каминани орзуси мадрасада öқиган, ислобий билим ва тарбияга эга қизга уйланиш, исломий тöй қилиш, исломий оила қуриш эди аммо буларга ота-онам ва қариндошларим қарши баҳона давлат сиёсати!Уларнинг айтишларича тöйда келин оқ фотода давранинг тöрида, эркаклар ва аёллар бир даврада öтиради буниси ҳам етмагандек ашула ва рақс ҳам бöлар эмиш. Нима қилай? Дадам ҳожилар диний билимга эгалар аммо... шайтон йöлдан урган кöринади. Аммо сизга ихлослари баландКамина Қашқадарё вил., Касби тум., Майманоқ қишлог'ида яшайди ташриф буюрсангиз бошим кöкка етарди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қонунда иш жойида намоз ўқиш тақиқланган бўлса, имкон топиб, бошқа жойда ўқиб олиш керак бўлади. Аммо қазо қилишга рухсат йўқ. Жуда бўлмаса, ишора билан бўлса ҳам, ўқиб олиш керак. Тўйда улар айтаётган нарсаларни қилиш қонунда йўқ. Бошқалар бу ишларни қилмай тўй қилмоқдалар. Бу гапларни сиз айтгандек, шайтоннинг гапига кириб сизларнинг яқинларингиз ўзлари тўқиб олишган. Мен ўзим телевизорда “фата” кийишни қоралаб гапираётган эркак ва аёл мутхассисларни кўрдим.

Топ рейтинг www.uz Openstat