Ассалому алайкум! Агар оилада фақат фарзанд ва унинг онаси бўлса, онаси авратини беркитмасдан ишлаб юрса, фарзанд гуноҳкор даюс бўладими? Фарзанд ишлашга ярайди, аммо хали ўқияпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарзанд унга рози бўлса даюс бўлади. Фарзанд айтсаю онаси унга амал қилмаса даюс бўлмайди. Валлоҳу аълам!