Ассалому алайкум! Бир савол ич этимни тирнаяпти илимсизлик килиб хато савол берган булсам сизлардан узр сўрайман. Вақти келиб уйландим оила қурганимга хали кўп бўлмади аёлим билан биринчи фарзандимиз ривожланмай нобут бўлганидан кейин аёлим жуда инжиқ, жиззаки, асбий бўлиб қолди, холатини тушуниб имконим борича кўнглига қарадим. Гохида ўтиб кетгандан ўртада келишмовчилик келиб чиқди. Шунда жахл устида кетаман деса майли кет, ёки бўлмасам келгунимча кўзимга кўринма деб айтиб қўйганман. Буни талоқ сифатида эмас балким жим бўлиши, бошқа гапирмаслиги шу келишмовчилик шу ерда тўхташи учун айтганман. Шундай бўлсада талоқ тушудими?
– Ва алайкум ассалом! Ниятингиз талоқ бўлмаса талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!