Ассалому алайкум! Ишсиз инсон билан келишиб, “бир иш бор, сени у ерга олиб бориб жойлаштираман, ойига 700$ топасан. Иш берадиган корхонани ойлиги эса 900$. Мен ҳар ойлигингдан 200$ини олиб қоламан” деб айтсамда, у хам бунга рози бўлса олган 200$ пулим ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Ишга далолат қилгани учун бир маротаба ҳақ олиши жоиз. Валлоҳу аълам!