Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳомиладорга ўқилган никоҳ

22:34 / 06.09.2019 | Muhriddin Abdisattor | 3793

Ассалому алайкум! Бизнинг ҳанафий мазхабимизда хомиладор аёлга никоҳ ўқилмайди, ўқилса хам боғланмайди тўғрими? Ҳанбалий, Шофеий, ва Моликий шу уч мазҳабдан қайси бирида хомиладор аёлга никоҳ ўқилади? Бир биродаримиз сўрашимни илтимос қилди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладор аёл бир неча турга бўлинади. Никоҳда бўлатуриб, эри ўлиб ёки талоқ қўйган бўлса бундай ҳомиладорни бегона одам то боласини туққунича никоҳга олиши ҳеч қайси мазҳабда йўқ. Бир аёл зинодан ҳомиладор бўлган бўлса зино қилган киши уни ўз никоҳига олиши ва эр-хотинлик алоқаларини қилиши жоиз. Зино қилгандан бошқа одам никоҳига олмоқчи бўлса у ҳам жоиз, лекин бола туғилгунича яқинлик қилиш жоиз эмас. Шунинг учун уламолар зония қизга уни зино қилгандан бошқа одамни уйланишидан қайтарадилар. Ҳадисда бегонадан ҳомиладор бўлган аёлга яқинлик қилишни бировнинг экинига сув қуйиш дейилган ва бундан қайтарганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat