Ассалому алайкум! Яқиндагина сигарет чекишни ташладим ва тавба килдим. Лекин 6-7 йиллар один чекишни бошлагандим. Хар куни 1 пачкадан чекар эдим. Ташлаган кунимдан бошлаб қийналиб кетдим. Хаёлимда қайтадан чексам яхши бўлади, лекин тавбадан кейин яна худди ўша гунох ишни қилса ўта оғир ва катта гунох бўлишини хам биламан. Нима қилишим керак? 9 ёшимдан бери намоз ўқийман лекин 5 махал эмас. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Касаллик даволанмаса сурункали бўлишдан бошқа натижа бермайди. Ҳиндистонда Жигар исмли шоир бўлиб, у Ҳиндистоннинг саноқли одамларидан ҳисобланган. Уни соғлигини сақлаш учун бир нечта доктор ёлланган. Ичишга қаттиқ ўрганиб қолганидан ичмаса ўлади деб ташхис қўйишган. Бир куни у докторларидан “Ичсам қанча яшайману, ичмасам қанча яшайман” деб сўради. Докторлар “Озроқдан ичиб турсангиз 5-10 йилга борасиз. Ичмасангиз 5-6 ойга бормасдан ўласиз” дейишди. Аллоҳга гуноҳкор бўлиб 10 йил яшагандан кўра тавба қилиб 10 кун яшаб ўлганим афзал деб ичишни ташлади. Ашраф Али Таҳонавийнинг ҳузурларига боришни ижозатини сўради. У зот бемалол ароқ шишасини ҳам кўтариб келаверсин, мен у кишига ўзим ҳизмат қиламан деб хонақосига чақирдилар. Олдиларига борганида 4та нарсага дуо қилишини сўради. Биринчиси ароқни ичишни ташласам, иккинчиси соқол олишни ташласам, учинчиси Аллоҳ менга ҳажни насиб қилса, тўртинчиси Аллоҳ мени мағфират қилган бандалари сафига қўшса деди. Ашраф Али Таҳонавий дуо қилдилар, ичишни ташлади. Албатта қаттиқ ётиб қолди, шунда ҳам ичмасдан сабр қилди. У кунлар ҳам ўтиб соғайди, 3-4 ойда соқоли бир қабзага етди. Шунда ўзини энг машҳур шеърини айтди. “Жигар нонкўр эди мусулмон бўлди” деган маънода. Ҳажга ҳам борди ва жуда кўплаб насиҳатли шеърият мулкида камдан-кам топиладиган шеърлар ёзди. Мағфират қилинган ёки қилинмаганини охиратда билинади.
Сиз ҳам ҳиммат қилинг ва гуноҳни ташланг. Гарчи минг йил яшасангиз ҳам барибир Аллоҳнинг ҳузурига борасиз. Валлоҳу аълам!