Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ахли аёлига яқинлик қилиш

18:47 / 21.08.2020 | Muhammaddiyor | 664

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аёлингизни орқа тарафига яқинлик қилманглар деб мархамат қилганлар, лекин бази марузаларда ва мақолаларда Бақара сураси оятларида Аллоҳ таоло “Аёлларингиз экинзорингиздур уларга хохлаган тарафингиздан келинглар дегани каби нарсаларни кўриб қолдим. Илтимос шу хақида тушунтириб берсангизлар


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда: 

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَتِ الْيَهُودُ تَقُولُ: إِذَا أَتَى الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ مِنْ دُبُرِهَا فِي قُبُلِهَا كَانَ الْوَلَدُ أَحْوَلَ، فَنَزَلَتْ - نِسَآؤُكُمْ حَرْثٌ لَّكُمْ فَأْتُواْ حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ -. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ  

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Яҳудийлар «Агар эркак хотинига орқа томондан олдига яқинлик қилса, бола ғилай бўлади», дер эдилар. Шунда «Аёлларингиз экинзорларингиздир. Бас, экинзорингизга хоҳлаган томонингиздан келинг», ояти нозил бўлди».
Тўртовлари ривоят қилдилар.
Шарҳ: Жинсий тарбия муҳим масалалардан бўлганлиги учун уни Аллоҳ таоло Қуръонда зикр қилган. Доим бўлгани каби, ўша пайтларда ҳам бу нозик ва ўта ҳассос масалада одамлар ичида бўлар-бўлмас гаплар чиқиб турарди. Жумладан, аҳли китоб, маданият соҳиби саналган яҳудийлар ҳам турли дийдиёларни тарқатиб турар эдилар. Жумладан, улар «Агар эр хотинининг олдига орқа тарафидан туриб, яқинлик қилса, боласи ғилай туғилади», деган гапни тарқатган эдилар. Аллоҳ таоло юқорида зикр этилган оятни нозил қилиб, уларнинг гаплари ботил эканлигини баён этди. Қайси томонидан бўлса ҳам, экин – бола бўладиган жойга бўлса, бўлди. Боланинг қандай бўлишига яқинлик қилишнинг ҳолати сабаб бўлмайди. 

وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: مَلْعُونٌ مَنْ أَتَى امْرَأَةً فِي دُبُرِهَا 

«Сунан» эгаларининг ривоятида:
«Ким аёл кишининг орқасига яқинлик қилса, малъундир», дейилган.
Шарҳ: Хотинининг олдини қўйиб, орқасига яқинлик қилиш катта гуноҳдир. Ундай одам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Чунки бу шаръан ҳаром қилинган ишдир. Шариатда ҳаром қилинган ишни қилган одам эса лаънатга учрайди, Аллоҳнинг раҳматидан қувилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat