Ассалому Алайкум ва раҳматуллулокҳи ва баракотукҳ! Ҳурматли, азиз Шайҳ жаноблари авваломбор Аллоҳга бе ҳисоб ҳамду санолар, шукуроналар бо'лсинким бизни аҳли мо'мин мусулмон ва пайқ'амбаримиз (с.а.в) нинг уматларидан қилиб яратиб қо'йганига алҳамдуллулокҳ ҳамду санолар айтамиз, Сиз ва сиз бошчилигинздаги жамоингиз бошлаган ҳайили, савобли, Аллоҳ розилиги ё'лида қилаётган ишларингиз давомойли бо'лишини, бу дунё ва у дунё саодати ё'лида олиб бораёптган амаларингиздан Аллоҳ рози бо'лишлигини Аллоҳдан со'раймиз. Ҳурматли Шайҳ жоноблари мени ҳар куни, ҳар соат ҳар дақиқада қийнаб келадиган нарса бу номозни о'з вақтида адо этмасликдир. Эрталаб бомдод номозини о'з вақтида адо қиламан лекин қолган Пешин, Аср, Шом номозларини кечқурун келиб қазо номоз ларни о'қиман. Ҳизмат жойимда намозни адо қила олмайман чунки мени о'йлашимча буни сира иложи ё'қ, шундай қилиб ҳар куним шу тариқа о'таяпти. Ҳурматли Шайҳ жоноблари бундан бу ёқ'ига мени ҳаракатларим қандоқ бо'лишлиги тоқ'рисида ё'л ко'рсатин. Олдиндан Ташакур билдираман Аллоҳ азза ва жалла ҳаммамиздан рози бо'лсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Намозни вақтида ўқиш керак. Иш жойида ҳам иложини қилиб фарзини ўқиб олишни йўлга қўйинг. Жуда муўкул бўлган чоғида имо билан бўлса ҳам ўқишга ҳаракат қилинг.