Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш бобида..

00:00 / 08.09.2007 | eski savollar | 10008
Ассалому алайкум!Хурматли шайх жаноблари!Сизни ва барча улкамиз мусулмонларини якинлашиб келаетган муборак рузаи-рамазон айёми билан табриклайман! Оллохдан Сиз мухтарам зотга соглик ва омонлик сурайман! Яратганнинг узи билимларингизни бунданда кенг килсин!Рухсатингиз билан айни кунларда мени кийнаётган бир мавзуни ва унинг ечимини Сиз билан бахам курсам.Ёшим 24 да, бир давлат ташкилоти ишчисиман, Оллохга беадад шукурлар булсинким, иш жойимда ва шахсий хаётда Парвардигорни эътиборидан колган эмасман.Мени кийнаётган ягона бир масала, уйланиш масаласи, мен хозирда вилоятдан келиб пойтахтда ишлаяпман...Барчада булгани каби киз танлашда мен хам жуда-жуда кийналаяпман, сабаби мен кунгил куйган киз такдиримиз кушилмаганлиги сабабли турмушга чикиб кетган. Уша киздан сунг кунглим хеч бир кизга исимаяпти, аммо менга номзод килиб курсатилаётган кизлар жуда боадаб ва илмли кизлар...Аммо келгусида бегона юртда менга иссигу-совукда бирдек шерик була оладиган кизни танлай олмаяпман. Уйдагилар булса шоширишмокда...Билишимча, шариатда хотинни турт белгисига караб танланади: мол-мулки, насаби, хусни диний илми.Хурматли Шайх, бу шартлардан ташкари яна нималарга эътибор каратиш лозим, агар кунгилга кулок солай десам у жим-жит.Курсатган ёрдамингиз ва бир осий бандани булгуси катта хаётини куришдаги кумагингиз учун олдиндан ташаккур.Купни курган ва тажрибали форум катнашчилари, Сизларнинг кимматли маслахатларингиз хам мен учун жуда кадрли! Оллох хар биримизни иймон йулидан адаштирмасин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

МУНОСИБ КЕЛИНОила қурушга одатда эркак томон ҳаракат бошлайди. Оила қуруш учун энг аввал қилинадиган иш муносиб келин ахтариш бўлади. Қандоқ келин муносиб келин ҳисобланади? деган саволга турли халқлар, турли вақтларда турлича жавоб берганлар.Бошқа нарсалар қатори мусулмонлар бу нозик масалада ҳам ўз динлари кўрсатмалари асосида жавоб берганлар. Қисқароқ қилиб айтадиган бўлсак, мусулмонлар бу қийин масалада ҳам Аллоҳнинг марҳамати ила ҳеч қийналмаганлар. Уларга бу ишда ҳам Ислом шариати ёрдамга келган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўзларининг бир қанча ҳадиси шарифларида муносиб келин қандоқ бўлишини баён қилиб берганлар.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлни тўрт нарса учун никоҳланур; моли учун, ҳасаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур»-дедилар». Бешовлари ривоят қилган.Бирор аёл кишига уйланишдан олдин унинг қизиқтирадиган сифатларига қаралади. Ушбу ҳадиси шарифда ўша никоҳига рағбат қилинадиган аёлда бўлиши лозим яхши сифатлардан тўртта энг машҳури ва оммавийси ҳақида сўз кетмоқда.Агар ушбу тўрт сифат бир келинликка номзодда топилса жуда яхши бўлади. Мол ҳам, жамол ҳам, ҳасабу насаб ҳам, дину диёнатга қўшилиб бир қизни музаяян қилиб турса, албатта, яхши бўлади.Аммо, мазкур тўрт сифатни бир-бири билан солиштирганда диндорликка тенг келадиган сифат йўқ. Балки, қолганлари ҳаммаси қўшилса ҳам, уларга яна бошқа бир қанча яхши сифатлар қўшилса ҳам диндорлик сифатига ета олмайдилар. Чунки, молдорлик вақтинчалик сифат. Қолаверса, келиннинг моли-мулкининг кўплиги унинг ховлиқишига, куёвни ва унинг яқинларини менсимаслигига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Диндорлик бўлмаган жойда кўпинча молдорлик ноқулай ишларга сабаб бўлиши турган гап.Ҳасаби-насаби яхши келин, албатта, яхши. Лекин фақат ҳасаби-насабига ишониш ҳам бир ўзи яхшиликка олиб келмайди. Ота-она, бобо-момолар яхши ўтган бўлсалар яхши, лекин улар уйларида қоладилар. Куёвникига келин келади. Агар келин диндор бўлмаса, ҳасаби ва насаби билан фахрланиб куёвни ва унинг яқинларини хижолат қилиши мумкин.Жамол ҳам ўзича яхши нарса. Лекин, бу ҳам ўткинчи нарса. Маълум муддатдан кейин келиннинг жамоли ўзгариши турган гап. Бунинг устига фақат жамолга суяниб иш қилиш ҳам яхшиликка олиб бормайди.Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам диндор келинни ихтиёр қилишга буюрмоқдалар. Чунки, диндорлик ҳақиқий ва бардавом, энг яхши сифатдир. Келин диндор бўлса, куёвнинг ва унинг яқинларини ҳурмат қилади. Оиланинг ҳақиқий устуни ва порлаб турган чироғи бўлади. Ундан дунёга келадиган фарзандлар ҳам ажойиб инсонлар бўлиб етишадилар. Диндор келин шариат кўрсатмаси бўйича, ўз бурчи ва масъулиятларини тўлиқ адо этиб яшайди. Диндорлик–ҳақиқий бойликдир! Диндорлик–ҳақиқий ҳасаб ва насабдир! Диндорлик–ҳақиқий гўзалликдир!Шунинг учун ҳам, қизларимизни диндор қилиб тарбиялашга уринишимиз керак. Шунинг учун келин танлаганимизда диндор келин танлашимиз керак.Насаий ва Муслим ривоятида: «Дунёнинг ҳаммаси матоъ(ҳузурланиш)дир ва дунёнинг энг яхши матоъи солиҳа аёлдир»-дейилган.Шарҳ: Матоъ–сўзи ҳузурбахш маъносини англатади. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёдаги нарсалар матоъ экани, уларнинг ичида энг яхшиси солиҳа аёл экани ҳақида сўз кетмоқда. Бу аҳли солиҳ бўлишлик қандоқ ҳам яхши эканини билдиради. Солиҳ инсон дегани эса, шариат томонидан қилинган амрни бажариб, қайтариқдан қайтадиган ва ўз ихтиёри ила қўшимча, нафл, амаллар қиладиган деганидир. Солиҳлик–фасод ва ёмонликнинг тескарисидир. Солиҳлик банданинг тузилишида ҳам, қиладиган амалида ҳам бўлади. Сулҳ сўзи ҳам салоҳдан олинган бўлиб кишилар орасидаги бузулган муомалаларни тузатишга айтилади. Солиҳлик ҳам дунё, ҳам охират ишларида яхши бўлишни ангалатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, дунёнинг энг яхши матоъси солиҳа аёлдир, деганлари ушбу юқорида зикр этилган маъноларни ўз ичига олгандир. Демак, келин танлаш вақтида, келиннинг аҳли солиҳ бўлишига қараш керак экан. Бу эса ҳам халқи-яратилиши-да ҳам, хулқи-одоби-да ҳам етук бўлишидир. Шариат кўрсатмаларини бажарибгина қолмай нафл ибодат ва амаллар ҳам қилиши ва аҳли солиҳликнинг бошқа маъноларини ўзида мужассам қилишига қараб бўлар экан. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туя минган аёлларнинг энг яхшиси, Қурайшнинг солиҳа аёлларидир. Болага кичиклигида энг шафқатлидир. Эрга унинг қўлидаги нарсасига риоялидир»-дедилар». Икки Шайх ривоят қилган.Туя минган аёллар, дейилганда Арабистон ерларида яшайдиган араб аёллар кўзда тутилган. Ўша аёллар ичида Қурайш қабиласига мансуб аёллар энг яхши аёллар ҳисобланар экан. Уларнинг яхши ном олишларига кичик болаларга ўта меҳрибонликларида ва эрларини ўта риоя қилишларида. Айниқса уларнинг молу-мулкларини яхшилаб муҳофаза қилишларида экан.Дарҳақиқат, бу сифатлар ҳар бир аёл учун ўта зарур сифатлардир. Ўз боласига меҳрибон бўлмаган, уни керагича авайлаб-асраб катта қилмайдиган аёлнинг ким ҳам яхши аёл, дея олади. Ундоқ аёл бор оилада болалар она безори бўлиб усадилар. Одобсиз-ахлоқсиз бўлиб ўсадилар. Бу эса ҳар бир оила учун, оила бошлиғи учун катта мусийбатдир. Шунингдек, эрининг риоясини қилмаган аёлдан нима яхшилик кутиш мумкин? Хусусан, эрининг мол-мулкини муҳофаза қилмаган, авайлаб-асрамаган аёлдан нима яхшилик кутиш мумкин?Ушбу ҳадиси шарифдан ибрат олиб келин танлаётган вақтда, унинг уруғидаги аёллар, қариндош аёллар боласига қандоқ қараши, эрининг риоя қилишда қандоқ эканликларига разм солиш, сўраб суриштириш керак бўлади. Агар келин диндорлик, аҳли солиҳлик устига бу сифатларни ўзида мужассам қилган бўлса жуда ҳам яхши бўлади.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Уйландим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:«Қандоққа уйландинг?»-дедилар.«Эрдан чиққанга»-дедим.«Қиз олиб, у билан кўнгил ёзсанг бўлмасмиди?»-дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, Абдуллоҳ вафот этиб, ортидан етти (ёки тўққиз) қизни ташлаб кетди. Ўшаларга қараб турадиган шахсни келтирдим»-дедим. Шунда У зот менинг ҳақимга дуо қилдилар». Бешовлари ривоят қилган.Ривоятда зикр қилинган Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг оталаридир. У киши Уҳуд жангида шаҳид бўлганлар.«Етти ёки тўққиз қиз» дейилгани ровийдан бўлган шак туфайлидир.Ушбу ҳадисдан қизга уйланиш афзал эканлиги олинган.Жобир розияллоҳу анҳу сингилларини ўйлаб, тажрибали аёлга уйланган эканлар. Ёш қиз етти ёки тўққиз дона қайин сингилга қараб, уларни бошқариши қийин иш бўлганидан шундоқ қилганлар. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг ҳақларига дуо қилганлар. Умуман янги уйланган кишилар ҳақига дуо қилиш марғуб нарсадир.-Оиша розияллоҳу анҳо: «Эй Аллоҳнинг Расули, айтингчи, агар бир водийга тушсангиз, унда бир (барги) ейилган дарахт, бир (барги) ейилмаган дарахт бўлса, туянгизни қайси бирида боқар эдингиз?» -деди.«Ейилмаганида», - дедилар У зот. Яъни, (Оиша) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзидан бошқа қиз олмаганларига ишора қилмоқда». Бухорий ривоят қилган.Қиз билан жувон орасидаги фарқни васф қилиш борасида турли халқларда турли ўхшатишлар ишлатилади. Ушбу ривоятда Оиша онамиз қиз болани баргига ҳеч нарса тегмаган дарахтга, жувонни эса, баргидан бирор ҳайвон еб кетган дарахтга ўхшатмоқдалар. Шу билан бирга, у киши розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан жувонга уйлангандан кўра қизга уйланган афзал эканлиги ҳақида тасдиқ ҳам олмоқдалар. Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутаҳҳаралари ичида у кишига қиз ҳолида теккан ягона шахс эканликлари билан фахрланиб юрар эдилар.Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:«Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?»-деди.«Йўқ»-дедилар. Кейин, У зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида:«Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман»-дедилар». Абу Довуд, Насаий ва ал-Ҳоким ривоят қилган.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўраш яхшилиги.2. Туғмас аёлга, агар у гўзал ва аслзода бўлса ҳам уйланмаган маъқул экани.3. Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланиш кераклиги. Бу сифатлар унга яқин аёлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин, қариндош аёллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, ғолибо уларнинг уруғида бўлган ёшлар ҳам ўша сифатларга эга бўладилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир?-дейилди.«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани»-дедилар. Сунан эгалари ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз кетмоқда:1. «Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани».Демак, эр назар солса хурсанд қиладиган аёл энг яхши аёлларда бўладиган сифатлардан бирига эга бўлар экан. Бу аёлнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши ва ахлоқ-одоби каби насаларни ўз ичига олади. Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз ушбу нарсага алоҳида эътибор беришлари керак бўлади. Куёвлар ва эрлар кўзига доимо хурсанд қиладиган равишда кўринишга ҳаракат қилишлари лозим бўлади.2. «Қачон амр қилса, итоат қиладигани». Эрга итоаткор бўлиш аёлларнинг энг гўзал, энг яхши сифатларидан биридир. Албатта, шаръий рухсат берилган ишлар доирасида итоаткорлик ҳақида сўз кетмоқда. Гуноҳ ишларда итоат қилиш мумкин эмас. Чунки, Холиққа маъсият ишларда, махлуққа итоат қилинмайди. Эр оила бошлиғи бўлганидан кейин, оила аъзолари жумладан, аёл унга итоат қилиши керак. Эрига итоаткор аёл, энг яхши аёлнинг сифатларидан бирига эга бўлган аёлдир. Эрига итоат қилмайдиган аёлни яхши аёллар қаторига мутлақо қўшиб бўлмайди.3. «Эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани».Бошқача қилиб айтганда энг яхши аёл сифатига соҳиба бўлмоқчи аёл эрига ёқмайдиган ишларни қилмаслиги керак. Чунки, шу туфайли оилада уруш-жанжал чиқиши, ўзининг ҳаловати йўқолиши, ҳатто оила бузилиб кетиши ҳам мумкин.Яна бир аёл киши ўз молини эри ёмон кўрадиган нарсаларга сарфламаслиги керак. Ана шунда энг яхши аёлнинг яна бир сифатига эга бўлади.Ушбу ҳадисда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилган аёл энг яхши аёллардан бўлишида шубҳа йўқ.Мўмин-муслима аёл-қизларимиз ушбу ҳадиси набавийда зикр этилган олий мақом сифатларни ўзларида мужассам қилишга ҳаракат қилмоқлари лозим.Шу билан бирга жажжи қизчаларимизни ёшликларидан ана ўша гўзал сифат соҳибалари этиб тарбия қилмоғимиз зарур.Икки Шайх ва Термизий ривоятида: «Ўзимдан кейин эркакларга аёллардан кўра зарарлироқ фитнани қолдирмадим»-дейилган.Аёл киши иймон-эътиқодли, диндор, солиҳа, одоб-ахлоқли бўлмаса бало офат эканлигига ҳамма ҳам, ҳатто аёлларнинг ўзлари ҳам қўшиладилар. Эркаклар бошига кўпгина балолар номаъқул аёллар сабабидан келишини эса тажриба кўрсатиб турибди, бунга тарих шоҳид. Шунинг учун ҳам, келин танлашда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига амал қилиш керак. Бошқа кўрсатмаларга амал қиламан деб, эркаклар учун дунёдаги энг зарарли фитнага учраб қолмаслик керак.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Аёлим қўл узатувчининг қўлини манъ қилмайди-деди.«Уни ўзингдан ғариб қил»-дедилар.«Нафсим унга эргашишидан хавф қиламан»-деди.«Ундан фойдаланиб юр»-дедилар У зот». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.Ушбу ҳадисдаги, «аёлим қўл узатувчининг қўлини манъ қилмайди», деган жумлани, эркаклардан ўзини олиб қочмайди ёки моли мулкни ҳаддан ташқари исроф қилади, деб икки хил таъвил қилинган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундоқ хотинни талоқ қилиб юборишга маслаҳат берганлар. Лекин, эр хотинини талоқ қилса ундан кўнгил уза олмай, ўзи қийналишини баён қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ундоқ бўлса ундан фойдаланиб юравер, деганлар. Шундан, қўлни манъ қилмаслик, молу мулкни исроф қилиш маъносида эканлиги келиб чиқади. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак кишининг қўлини қайтармайдиган аёл билан бирга яшайверишни маслаҳат беришлари мумкин эмас.ХУЛОСАМуносиб келин ҳақида келган ҳадиси шарифларни ўрганганимиздан кейин хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ислом дини уйланишдан олдин умр йўлдошини танлашга алоҳида эътибор беришга чақирган экан. Чунки, шу йўл билангина оиланинг пойдевори мустаҳкамланган бўлади. Шу йўл билан оила қуришдан кўзланган софлик, унсу улфат, бахт-саодат ва хотиржамликка эришилиш эшиги очилади. Умр йўлдошини танлашда эса, унинг сифатлари ичида диндорлик, аҳли солиҳлик, одоб-ахлоқ ва мустақимликка биринчи ўрин берилиши керак экан. Чунки, никоҳ ва оила қуриш умр савдоси. Бир умрга керак нарса. Диндорлик умр ўтиши билан қувватланиб борадиган нарса. Одоб-ахлоқ, аҳли солиҳлик умр ўтиши билан сайқаллашиб, зиёдалашиб борадиган нарса. Ушбу ўз соҳибига доимо йўлдош ва доимий яхшилик келтирувчи сифатларга эга бўлган умр йўлдошини танлаш оила қуришдаги энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бошқа сифатлар эса вақтинчалик ва кибру ҳаво ҳамда ғурурга сабаб бўлиши мумкин сифатлар.Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг Имом Ибн Можа, Баззор ва Байҳақийлар ривоят қилган ҳидисларида:«Аёлларни ҳуснлари учун никоҳингизга олманг, эҳтимол у (ҳусн) умрни ҳалок қилар. Ва уларни моли учун ҳам никоҳингизга олманг, эҳтимол у (мол) уларни туғёнга кетказур. Уларни дин учун никоҳингизга олинг. Албатта, диндор, қора, хунук чўри афзалдир»-деганлар.Мусулмон киши ўзига яхши умр йўлдоши танлар экан оиласини мустаҳкам бўлиши, оила аъзоларининг бахтиёр бўлиши билан бирга бўлажак фарзандлар ва уларни муносиб мусулмонлар қилиб ўстиришни ҳам кўзда тутиши керак.Уламоларимиз барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олиб муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериши кераклигини таъкидлаганлар:1. Диндорлик.2. Серфарзандлик.Бу сифат қариндош уруғ аёлларга қараб билинади.3. Аввал турмуш қурмаган бўлиши.4. Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши.5. Ҳасаби-насаби яхши бўлиши.6. Ҳуснли бўлиши. Эрнинг кўнгли тўқ бўлади. Муҳаббат қўяди. Бошқаларга қарамайди.7. Қариндошлардан бўлмаслиги. Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига футур етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўлса, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар ривожланади.8. Бир хотиндан зиёда қилмаслик. Чунки, кўпхотинликнинг машмашаси ҳам кўп. Шартларини бажо қилиш ҳам қийин.

Топ рейтинг www.uz Openstat