Ассалому алайкум! Азиз сайт азолари сизларга мурожат қилишимдан мақсад, эмизишган қизга уйланиш мумкун эмаслиги ҳақда кўп ўқидим. Мени қийнаётган муаммо, онам қариндошимизни қизини бир марта эмизган экан ва қизни онасига “эмди қизиз” дeган. Бошқаларга “яхши эммади” дeб айтган. Ҳозирда онам дунёдан ўтган, қийнаётган муаммо ноаниқ маълумот. Ҳозир яқинларим бизни унаштирмоқчи, қандай маслаҳат бeрасизлар. Жавоб учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Бир бор сўриш никоҳни ҳаром бўлишига кифоя қилади. Тўйиб эмиш шарт эмас. Фақат икки ярим йил ичида бир сўриш билан эмувчи учун эмизувчининг оналиги ва унинг сутига сабаб бўлган эрининг оталиги собит бўлади. ("Кифоя" китобидан). حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ كَثِيرٍ، أَخْبَرَنَا سُفْيَانُ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي حُسَيْنٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ أَبِي مُلَيْكَةَ، عَنْ عُقْبَةَ بْنِ الْحَارِثِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ امْرَأَةً سَوْدَاءَ جَاءَتْ، فَزَعَمَتْ أَنَّهَا أَرْضَعَتْهُمَا، فَذَكَرَ لِلنَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَأَعْرَضَ عَنْهُ، وَتَبَسَّمَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. قَالَ: «كَيْفَ وَقَدْ قِيلَ». وَقَدْ كَانَتْ تَحْتَهُ ابْنَةُ أَبِي إِهَابٍ التَّمِيمِيِّ. أطرافه: 88، 2640، 2659، 2660، 5104 - تحفة: 9905 Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир қоратанли хотин келиб, икковларини (Уқба билан у уйланган аёлни) эмизганини даъво қилди. У (Уқба буни) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилган эди, ундан юз ўгирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилиб, «Қандай қилиб? Айтилибди-ку ахир!» дедилар. Унинг никоҳида Абу Иҳоб Тамимийнинг қизи бор эди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!