Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кийимни уйдан бошқа жойларда ечиш

10:11 / 23.09.2019 | Робия | 2624
Ассалому алайкум! Бир қариндошимизнинг ўғиллари қайсидир сайтда аёллар кийимларини уйдан бошқа хеч қаерда алиштиришлари мумкин эмас экан бир домла айтдилар деб онасига қаттиқ тайинлабди. Биз бир йиғинда ўтирган эдик. Шу гапни айтганларидан кейин тортишиб кетдик. Бу тўғри келмаса керак, бу имконсиз деб. Умумун олганда масалан аёллар дам олишга борганда ёки тўй хашамда кийимларини бошқага алиштиришади. Ана қўйинг бозорга кийим олишга борганда хам кўйлакни кийиб кўришга тўғри келадику? Динимизда бу ҳақида нима дейилган? Мен узи аслида хар бир эшитган гапимга ишониб кетавермайман ишончли манбалардан билишга харакат қиламан ва сизлардаги жавоблар мени қониктиради.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ўринда яланғоч бўлиш маъносида зикр қилинган. Яъни бегона эркаклар назари тушиши ёки фитна келиб чиқиши эҳтимоли бўлса, мутлақо жоиз эмас. Бундан аминда бўлса, зарари йўқ. 

عن عائشة رضي الله عنها أَنَّ نِسْوَةً مِنْ أَهَلْ حِمْصَ اسْتَأْذَنَّ عَلَيها ، فَقَالَتْ : لَعَلَّكُنَّ مِنْ اللَّوَاتِي يَدْخُلْنَ الْحَمَّامَاتِ ؟! سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ  أَيُّمَا امْرَأَةٍ وَضَعَتْ ثِيَابَهَا فِي غَيْرِ بَيْتِ زَوْجِهَا فَقَدْ هَتَكَتْ سِتْرَ مَا بَيْنَهَا وَبَيْنَ اللَّهِ وأبو داود والتِّرمِذي

 Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
Ҳимс аҳлидан бўлган аёллар унинг(Оишанинг) ҳузурига киришга изн сўрадилар. Шунда у(Оиша):« Эҳтимол сизлар ҳаммомларга кирувчи аёллардандирсизлар? Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг:
«Қайси бир аёл либосини эрининг уйидан бошқа ерда ечса, батаҳқиқ ўзи билан Аллоҳ орасидаги сатр(парда)ни йиртган бўлади», деганларини эшитдим», деди.
Аҳмад, Абу Довуд, Термизий. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat