Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижобимдан воз кечмайман

03:28 / 11.05.2022 | Sangina | 1230

Ассалому алайкум! Мен бир савол билан сизларга мурожаат қилмоқчиман. Кўп иккиландим лекин бермасам бўлмайди саволимни. Мен Филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишини битирганман. Насиб этса сентабрдан мактабда ўқитувчи бўлиб иш фаолиятимни бошлаш ниятидаман. Мактабда 3та аёл ўқитувчи ва бир иккита қиз ҳижобга кирган эди. Яқинда комиссия келиб ўқитувчиларни йиģиб ҳижобини ўша ернинг ўзида ечтирибди. Қиз ўқувчилар ҳам ҳижобини ечишига мажбурланибди. Энди мен янги ўқув йилидан қандай қилиб иш бошлашга ҳайронман. Лекин ҳижобимдан воз кечмайман умуман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри ўйлагансиз. Ҳукуматда ҳам бундай қонун йўқ. Аллоҳнинг фарзида бандасидан рухсат сўралмайди. Сиз Аллоҳга итоат қилинг. Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Биринчиси - кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги; иккинчиси - аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat