Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрли ҳолатда саловат айтиш

17:20 / 21.09.2019 | Mamura | 4247
Ассалому алайкум! Ман хар доим саловат, дуолар, сураларни ўқиб айтиб юраман. Асосан "Солатан Нария" саловатини 4444 марта. Баъзан 3 кунда баъзан 10 кунда тугатаман. Шундай холатлар бўладики орада узрли бўлиб қоламан. Шунақа холатларда уни тўхтатиб туришимга тўғри келади, лекин онам саловат ўқиб юрса бўлаверади дедилар. Ўзимни кўнглим негадир ғаш бўлаверди. Бунда худдики тахоратсиз ўқисам дуоларим қабул бўлмайдигандек. Узрли холатда саловат, дуолар ва сураларни ўқиб, айтиб юрсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади, фақат Қуръон оятларини тиловат қилманг. Бундай узрли ҳолатларда намоз, сажда, рўза, тиловат, умра ва ҳаж қилинмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat