Намозда ташаҳҳуд ва саловатдан кейинги дуо ўрнида исталган ўзига маъқул, тавсия қилинган дуони ўқиса бўладими ёки фақат қуръоний дуо ўқиш шартми? Яна, баъзи имомлар намоздан кейин (икки томонга салом бериб бўлгач), дуога қўл очиб, ўз тилимизда дуо қилиб ҳам қўйишади. Бу битта намозга иккита дуо қилиш тўғрими?
Намоздан кейин асар бўлиб қолган, ривоят қилинган дуолар ўқилади. Намоздан кейин дуо қабул бўлиши ваъда қилинган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб дуо қилинади.