Ассалому алайкум! Менинг амакимнинг қизлари ва тоғамнинг хотинлари ва ойимнинг сингилари ва опалари яъни холлаларим ва Онамнинг опа-сингиллари мен учун махрами? Улар ҳаммалари мен билан қўл узатиб қучоқлаб, ўпиб кўришишадилар. Мен учун кимлар махрам хисобланади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тоғангизни хотини ва амакиларингизни қизлари сизга номаҳрам. Ҳола ва аммаларингиз маҳрам. Сиз ўптирмангда. Валлоҳу аълам!