Ассалому алайкум! Мен машинамга йўловчи миндирдим. Унинг пули машинамда тушиб қолибди. У йўловчини умуман танимайман. Пулни нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бир йилгача эгасини топгунингизча сақлаб юрасиз. Бир йилдан кейин топилмаса фақир-мискинларга ўша инсонни номидан садақа қиласиз. Ўзингиз ишлатишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!