Ассалому алайкум! Мен бир телеграм канал аъзосиман, у ерда мени соҳам (дастурлаш соҳаси) бўйича китобларни электрон кўринишда бепул кўчириб олиш мумкин. У китоб аслида пуллик ёки текинлигини билмайман, лекин менга у китоблар бепул тақдим қилинаяпти... Бу китобларни олиб ўқисам, бировни хаққига хиёнат қилаётган бўлмайманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта муаллифлик ҳаққига риоя қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!