Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни тўлиқ ёд олса ва амал қилса

11:15 / 30.09.2019 | عبد | 1685
Ассалому алайкум! Қиёмат куни Қуръон ҳомилига "Ўқи ва кўтарилавер дейилади". Шунда у оятларни ўқиб юқорига кўтарилар экан. Энг юқори қисмда жуда хушбўй ҳид димоғига урилади. Бу ҳид пайғамбаримизнинг муборак ҳидлари бўлади ва энг юқорига кўтарилгач пайғамбаримизи кўради ва у зот билан бир даврада ўтиради. Лекин шунда хам мамнун бўлмагандек бўлади. Шунда Аллоҳ удан сўрайди: Нега мамнун эмассан? У: Ота-онам дўзахда қолиб кетди мен эса бу ерда. Улар ўтда азобланаётганлигига ачиняпман дейди. Кейин Аллоҳ ота-онасини дўзахдан чиқаринглар жаннатга киритинглар дейди. Буни кўп хадислардан хабари бор бир қориака масжидда хуфтон намозидан кейин шу мазмунда маруза қилган эди. Хақиқатда шундайми? Агар шундай бўлса ўша хадис билан тўлиқроқ танишмоқчи эдим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айни сиз айтган лафзлар билан саҳиҳ ҳадис тополмадик. Бу борадаги саҳиҳ ҳадис қуйидаги: 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا، فَإِنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَأُهَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон соҳибига: «Қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундай тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг даражасидадир», дейилади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ деган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда васф қилинаётган кўриниш қиёмат куни жаннатда бўлади. Бу дунёда Қуръон ўқиган одам жаннатга кирган. Энди унга жаннат мартабаларидан ўзига яраша мартаба бериш керак. Ана шунда:
«Қуръон соҳибига: «Қироат қилиб кўтарилавер», дейилади. Яъни жаннат ишларини юритиб турган фаришталар Қуръон соҳибига жаннат мартабалари зинасини кўрсатиб, «Қироат қилиб кўтарилавер»,
«Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундай тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг даражасидадир»
, дейдилар.
Қуръони Каримни тартил қилиш секин, шошилмай, дона-дона қилиб қироат қилишдир. Демак, Қуръон соҳиби бу дунёда Қуръони Каримни қандай ўқиган бўлса, ўшандай ўқиб, мартаба зинасидан кўтарилиб бораверади. Агар у Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаган бўлса, мартаба зинасининг энг юқори чўққисига чиқади. Озроқ ўқиган бўлса, мартабаси ҳам озроқ бўлади. Хуллас, унинг манзили зина бўйлаб кўтарилаётиб, охирги ўқиган ояти тугаган жойда бўлади.
Бас, шундай экан, жаннатдаги мартабамизнинг баланд бўлиши учун ҳаракат қилайлик. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat