Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари . АЛЛОҲ таъоло қилаётган ишларингизни ажрини коъпайтириб берсин ва сизни жаннатда энг олий мартабаларга эришишликни насиб этсин. Қуйида бермоқчи боълаётган саволим но оърин ёки такрор берилаётган боълса, сиздан узр соърайман. Менинг бир қариндошим Республикамизда фаолият олиб бораётган 4 сиёсий партияларидан бирида ишлайди. Ушбу партиянинг асосий биноси каттагина бо'лганлиги сабабли, бинонинг ко'п қисмини ношар'ий банкга ижарага фойдаланишга топширган ва о'з-о'зидан ушбу партиянинг асосий даромадларидан бири - ижара ҳақи. Яқинда ушбу қариндаишимга партиядан ҳадялар ва совг'алар берилди, ишда ва жамоат ишларида фаолллиги учун. Уларнинг орасида либослар бор экан. Қариндошим эса либослардан бирини бизга совг'а қилди. САВОЛ: Ҳазрат ушбу либосни кийиб намоз о'қисам бо'ладими?