Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлган одамнинг пули

03:04 / 06.02.2021 | Shohida | 1099

Ассалому алайкум! Хўжайинимнинг илтимослари билан савол йўллаяпман, айтишларича бундан бир неча йил олдин институтда старства бўлиб ўқиётганларида бир дўсти ўзини осиб жонига қасд қилган, маълум бўлишича фан домласи баҳосини қўйиб бермагани учун шу ишни қилибди, кейин ўлган дўстининг стипендияси чиқибди, тахминан 250.000 сўм атрофида бўлган, хўжайиним у пулни олиб уйдагиларига олиб борсам кўнгиллари янаям озор чекмасин деган ва қайсидир маънода ўз эҳтиёжига сарфлаган, орадан йиллар ўтди. Ҳозирда хўжайиним ишлайдилар, бир нафар фарзандимиз бор, бир ойлик маошлари 1.800.000 сўм, айтишларича ўша вақтдан бери кўнглим нотинч дейдилар, Ўлган дўстим номидан ўша пулни ҳайр эҳсон қилайми ёки уйдагиларига олиб борайми, лекин қайси юз билан олиб бораман, ўлган фарзандизи стипендиясини мен олгандим дейманми деб ҳижолат бўляптилар. Шунга нима маслахат берасиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйидагиларга олиб бориб берсин. Айтиши шарт эмас. Стипендияси қолиб кетганди барибир бировнинг ҳақи дейиш керак. Ҳадя деб берса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat