Ассаламу алайкум. Ҳурматли шайх ҳазратлари бу савол уйландиму пайдо бо'лди уйланмасимдан олдин катта қаршиликларга учраб ҳижобли мо'мина муслима қизга уйлана олмадим. ушанда қаттиқ туришим керакмиди.... ҳа майли энди бу ёг'ига ёрдамингиз керак минг бор илтимос билан ушбу ҳатни ёзмоқдаман. Сволимни то'г'ри беролмаган бо'лсам мени кечиринг илтимос. Аёлим ҳамма айтганларимни қилади аммо дин арконларидан бирор фарзними суннатними айтсам пинагини ҳам бузмайди. Намоз о'қийди аммо мен уйда ё'қлигимда намоз вақтига бепарво бо'лади. Ҳижобга кирасан дегандим аксига олиб ота-онам, аёлим, қариндош уруг' бир ёқадан бош чиқариб мени о'ртага олишди. Ота-онам аёлимни ҳижобга киришлигида қаршилар. Ҳадемай Аллоҳ ҳоҳласа ота бо'ламан бола тарбияси билан она шуг'улланади мен эса ишдаман мен фарзандимни ҳақиқий мо'мин бо'лишини ҳоҳлайман аёлим эса замонавий аёлларга ҳавас қилгану қилган. мен у билан яшагим келмай қолди. бошим қотган сизга иҳлосим жуда баланд сиздан Аллоҳ рози бо'лсин илтимос қиламан менга ёрдам беринг сиз сабаб бо'либ Аллоҳ мушкулимни осон қилса. Дуо қилинг. Динга қо'шаётган бу ҳиссангиз учун Аллоҳ сизга жаннатнинг энг юксак о'ринларини насиб этсин. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ аёлингизга рушду ҳидоят, инсофу тавфиқ берсин. Сабр қилиб уни динга чақиришда давом этинг.