Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

20:34 / 14.05.2016 | Tohir | 3087

Ассалому алайкум! “Мухтасар” китобида «эр бошқа шахс воситасида хотинига талоқ қўйган тақдирда эр ўз сўзидан қайтиши мумкин ва бундай ҳолда талоқ бўлмайди» (107-муқова) дея тушундим. Ота маст ҳолда фарзандига «онангни талоқ қилдим айтиб қўй» мазмунида гапирса, ўзига келгач, афсус қилса ҳукм қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Мухтасар”даги масала билан сиз келтирган ҳолат икки хилдир. “Мухтасар”да талоқ қўйиш ваколатини ўзгага топшириш борлиги ҳақида гап кетмоқда. Сиз айтган ҳолатда эса, ота талоқ қўйиб бўлган, шу хабарни етказиб қўйишни ўғлига айтмоқда. Аввалгиси талоқ қўйилмасдан вакил қилиш, кейингиси талоқ қилиб қўйиб, хабарини етказиб қўйиш масаласидир. Шунинг учун отанинг қўйган талоғи талоқ ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat