Ассалому алайкум! Аллоҳга беадад ҳамд бўлсин мени ҳидоят қилди. Устозлар мен залолатга қайтиб қолишликни умуман хоҳламайман. Афсуски қалбим нафсим жуда кўп ўзгариб турибди. Менга тўғри йўлни кўрсатинглар.
– Ва алайкум ассалом! Солиҳлар билан бирга бўлинг ва Аллоҳ таолонинг "Оли Имрон" сурасидаги қуйидаги оятини доим ўқиб юринг.
رَبَّنَا لاَ تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ
8. «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин. Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан. Валлоҳу аълам!