Ассалому алайкум! Уйланмаганман, ҳеч қандай никоҳим йўқ ва аввал ҳам бўлмаган. Айтишларича уйланмаган йигит биринчи никоҳига кимни олса, у жаннатда ўша биринчи аёли билан бўлар экан. Агар у аёл жувон бўлса, йигит ёлғиз колар экан. Шу ростми? Дўстим бир турмушидан ажраган аёл билан бир-биларини ёқтириб қолишган. У аёл аввалги эридан ажрашган, лекин дўстим эса ҳали уйланмаган.
Ва алайкум ассалом! Буларнинг барчаси бекор гап. Валлоҳу аълам!