Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беш марта эмиш билан маҳрам бўладими?

08:31 / 06.11.2019 | Ulug’bek | 3299

Ассалому алайкум! Домла, бир жойда ўқиб қолдим. Агар аёл бегонани боласини(қизини) 5 марттагача эмизмагунча унинг ўғли унга махрам бўлмайди дейилган. Шу хақида маълумот беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  "Кифоя" китобида қуйидагича берилган:

يَثْبُتُ بِمَصَّةٍ فِي حَوْلَيْنِ وَنِصْفٍ فَقَطْ أُمُومَةُ الْمُرْضِعَةِ وَأُبُوَّةُ زَوْجٍ لَبَنُهَا مِنْهُ لِلرَّضِيعِ، فَيَحْرُمَانِ مَعَ قَوْمِهِمَا عَلَيْهِ كَالنَّسَبِ وَفُرُوعُهُ وَالزَّوْجَانِ عَلَيْهِمَا، وَتَحِلُّ أُخْتُ أَخِيهِ رِضَاعًا كَمَا فِي النَّسَبِ وَالْاِحْتِقَانُ بِلَبَنِ الْمَرْأَةِ وَلَبَنِ الرَّجُلِ وَمَا خُلِطَ بِطَعَامٍ لَا يُحَرِّمُ، وَبِغَيْرِهِ تُعْتَبَرُ الْغَلَبَةُ، وَيُحَرِّمُ الْاِسْتِعَاطُ وَلَبَنُ الْبِكْرِ وَالْمَيِّتَةِ 

Фақат икки ярим йил ичида бир сўриш билан эмувчи учун эмизувчининг оналиги ва унинг сутига сабаб бўлган эрининг оталиги собит бўлади. Бас, икковлари ўз қавмлари билан унга худди насабдаги каби ҳаром бўладилар. Эмгандан тарқалганлар ва эмганнинг эр ва хотини ҳам икковларига ҳаром бўлади. Худди насабдаги каби эмишган биродарининг синглиси унга ҳалол бўлади. Игна ёрдамида юборилган сут, эркакнинг сути ва таомга аралаштирилган сут ила ҳаромлик собит бўлмайди.
Таомдан бошқага аралаштирилганда ғолиб тараф эътиборга олинади. Бурундан кирган, бокиранинг ва ўлик аёлнинг сути ила ҳаромлик собит бўлади.
Бегона аёлни эмиш туфайли ҳалол-ҳаромга боғлиқ ўта аҳамиятли ҳукмлар келиб чиқади.
Одатда эмизиш масаласи ҳадис ва фиқҳ китобларимизда доимо никоҳга қўшиб зикр қилинади. Биз шарҳ қилаётган «Мухтасари Виқоя»да ҳам шундай бўлган.
Фақат икки ярим йил ичида бир сўриш билан.
Бир марта сўрса ва сут кирса маҳрам бўлади. Одатда эмизишлик масаласи асосан ҳадис ва фиқҳ китобларимизда доимо никоҳга қўшиб зикр қилинади. «Мухтасари Виқоя»да ҳам шундоқ бўлган. Эмизишлик фақат икки ярим йил ичида бир сўришлик билан собит бўлади. Бу муддатни Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир», (Аҳқоф:15) деган оят билан белгилаб қўйган. Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ижтиҳодлари. Аммо имом Абу Юсуф ва Муҳаммадлар икки йил деганлар. Уларнинг далили «Волидалар болаларини икки тўлиқ йил эмизурлар. Ким эмизишни батамом қилишни хоҳласа», деган оятдир. Худди шу маъно Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ҳадиси шарифларида ҳам таъкидланган. Демак, бола икки ёшидан кейин эмса, шаръий эмизиш собит бўлмайди. Агар бола онани бир марта эмган бўлса ҳам турмуш қуриб бўлмайди.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat