Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намози

20:08 / 30.08.2016 | Sultonova | 2565

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволларимга жавоб бeраётганилар учун ташаккур. Апрeль ойи эди дугонам витр намозини ўқиш ҳақида сўраганди. Икки отинойидан сўраганда, уларни бири ўқинг дeбди бири шартмас дeбди. Кeйин у фақат хуфтонни ўзини ўқиётган экан, мeн бу ҳақида ўқиганим учун унга “ўқишиз шарт” дeдим. Буни эшитган яқинларим “сeни фатво бeришга ҳақинг йўқ” дeйишди. Ҳозир эса ҳамхонам “намоз ўқишни ўргатинг” дeяпти. Нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шунингдек, бизда витр намози вожибдир. Ҳанафий уламолар витр намозини «вожиб» деганларида ўз хаёлларидан чиқариб айтмаганлар. Улар бу гапни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига суяниб айтганлар. 

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ يَا أَهْلَ الْقُرْآنِ أَوْتِرُوا، فَإِنَّ اللهَ وِتْرٌ يُحِبُّ الْوِتْرَ رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ 

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй аҳли Қуръон, витр намози ўқинг. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Хорижа ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқдилар ва:«Албатта, Аллоҳ азза ва жалла сизларга бир намозни зиёда қилди. У сизлар учун қизғиш туялардан ҳам яхшидир. У ҳам бўлса, витрдир. У Зот сизларга уни хуфтондан то тонг отгунча қилди», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ деган. 

 عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ اجْعَلُوا آخِرَ صَلَاتِكُمْ بِاللَّيْلِ وِتْرًا رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тундаги охирги намозингизни витр қилинг», дедилар».Тўртовлари ривоят қилишган.Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло сизларга бир намозни зиёда қилди. У витрдир. Бас, уни хуфтондан то тонг отгунча ўқийверинглар», дедилар».Дора Қутний ва Табароний ривоят қилишган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat