Ассалому алайкум! Фарзанд туғилгандан сўнг қорин сочи олиниши керак ва шу соч миқдорича садақа қилинади. Агар чақалоқнинг сочи жуда кам миқдорда бўлиб олишга имконият бўлмаса тахминан хисоблаб садақа қилса бўладими? Ёки қачон олинса ўша пайтда бериладими?
2). Албатта еттинчи кунда олиниши шартми?
– Ва алайкум ассалом! Олинганда берилаверади. Айнан 7-куни олиниши шарт эмас. Валлоҳу аълам!