Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам ўқитиш хақида

11:00 / 20.05.2023 | Kilichev | 485

Ассалому алайкум! Ота-онам намоз ўқийдилар (бошлаганларига 1 йил бўлди). Манга айтмасдан ўғлимни муллага ўқитиб келибдилар, чунки билсам юбормас эдим. Нимагадир шу ишлари фақат ўйлантиради хаёлимдан кетмайди. Оборган муллаларини холам топган у кишини эса фақат фолбин билан. Холанг фолбинга борибди хали ундай дебди хали бундай деб онам кўп айтадилар. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз мулла деб атаётган инсон айнан ким эканини билмас экансиз. Фақатгина холангизга бўлган ёмон гумонингиз бор экан холос. Бундай ўй-ҳаёллар билан бирор қарор қабул қилиб бўлмайди. Бордию фолбинга олиб боришган бўлса ҳам фарзандингизга зарари йўқ. Гуноҳ олиб борганларнинг бўйнида бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat