Шайх ҳазратлари.Фарзни инкор қилган, ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром деб билган одам шариатимизда кофир дейилган. Лекин мазкур нарсалар муттафақун алайҳ бўлсагина шундоқ бўлар экан. Масалан, муттафақун алайҳ бўлмаган ҳаромни ҳалол дегувчи кофир бўлмас экан. Балки фақат гуноҳкор бўлар ёки умуман гуноҳсиз, буни мен билмадим.Менинг саволим бу муттафақун алайҳ бир мазҳаб ичидаги олимларда бўлиши керакми ёки шу мазҳабдан бўлмаган бошқа олимлар қавллари ҳам инобатга олинадими?Жавоблар учун ташаккур устоз.Умрингиз узун бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Эътироф этилган мазҳаблар орасидаги ихтилофлар раҳматдир. Улардан бирини олган одам кофир бўлмайди.