Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай йўл тутишим керак

10:19 / 01.01.2021 | Ganisher | 1802

Ассалому алайкум! Ўртоқларим орасида 1хбет, мостбет ўйнайдиган зино фахш ишлар ҳақида кўп гапирадиган банкдан кредитга пул оладиган ичкиликга берилаётганлари кўпайиб кетишяпти. Энг ачинарлиси динимиз ҳақида қиёмат куни ҳақида ҳар хил аския кулгу гапларни гапиришяпти. Бу ишларни нотўғри эканлигини тушинтирсам ҳам фойдаси бўлмаяпти. Уларни ишлари нотўғри эканлигини тушинтирмасам, қаршилик қилмасам қиёмат кунида бўйнимга осилишларидан қўрқяпман. Мусулмон инсон сифатида қандай йўл тутишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу кимнидир шундай қил дейиши билан бўлиб қоладиган иш эмасда. Аста секинлик билан бўлади. Сиз ҳам ноумид бўлманг, ўзингиз камолот топишга ҳаркат қилинг сўнг ён атрофингизга тарқатишга ҳаракат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо. Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Бу уммат ниҳоят унумдор ерга ўхшайди. Аллоҳдан сўраб меҳнат қилинса ҳеч қачон зое кетмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat