- Агар бешинчи ракъатга туришдан олдин ўтириб ташаҳҳудни ўқиган бўлса, намоз ўрнига ўтади. Аммо ўтирмай бирдан туриб кетса ва қайтиб ўтирмай бешинчи ракъат саждасини қилиши билан аввалги намоз бузилади. У нафл намозга айланиди. Фарзни янгитдан ўқиш керак бўлади.Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирмай туриб кетса, модомки сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади. Чунки у фарз амал бўлган қаъдаи охирни кечга сурди.Агар сажда қилган бўлса, фарзи нафлга айланади ва аргар истаса олтинчи ракъатни қўшади. Бешинчи ракъатнинг саждасини қилиши билан фарз намози нафлга айланади. Беш ракъатли намоз бўлмагани учун олтинчи ракъатни ҳам ўқиб қўйса, олти ракъатли нафл ўқиган бўлади.Агар намозхон қаъдаи охирга ўтиргандан кейин унутиб туриб кетса, модомики сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтириб салом беради. Чунки тик турган ҳолда салом бериб бўлмайди.