Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар телеграм тармоғида аксарият группаларда Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади. "Кавсар" сурасини ўқимоқлик эса, таомни лаззатли бўлишига васила бўлади. "Аттаҳиёту" ни ўқимоқлик, таомни баракотли бўлишига васила бўлади. И Н Ш А А Л Л О Ҳ ! Аёлларингизга айтинглар таом пишираётган вақтда таҳоратли ва робитали бўлсинлар. Бу хилда пишган таомда зулмат бўлмас. Баданга шифо, қалбга даво бўлади! Ибодатга қувват, иймонга нур булади деган ҳабарлар тарқалмоқда шулар ишончлими?
– Ва алайкум ассалом! Булар бирор оят ёки ҳадисларда келмаган. Тажриба орқали билинган. Валлоҳу аълам!