Ассалому алайкум! Ман ўзи ҳеч қасам ичмасдим, лекин бир инсон билан гап талашиб сиз мени мен сизни гапирмиман Худо ҳаққи деб юбордим ва икки карра гуноҳга ботдим қасамимни буздим ва ғийбат қилдим. Қасамни бузганга каффорат вожиблигини ўқиб чиқдим, мен эримни қарамоғида бўлганим учун 3кун рўза тутсам каффоратига ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Аввал қодир бўлганингизни қиласиз. Бирданига тўлашингиз шарт эмас. имкон топганда 10 кишини таомлантирсангиз ҳам бўлади. биттасини бир кун, маълум бир муддатдан кейин яна бирини бир кун қилиб 10 тага етказсангиз бўлиди. Валлоҳу аълам!