Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен шифокорман. УЗИ аппаратида беморларга ташхис қўйишни ўрганяпман. Шу сохага қизиқаман. Биз беморни текширишимиз учун беморни қорин сохасини очиб датчикни теккизиб текширамиз. Қабулимизга аёллар хам кўп келади. Уларни қорин сохасига қарашимиз гунох бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Эркак киши аёлга қараши гуноҳ бўлади. Эркакларни эркаклар, аёлларни аёллар текширишни йўлга қўйиш керак. Валлоҳу аълам!