Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азроил алайхиссалом

19:08 / 26.10.2021 | Farhod muxtorov | 2953

Ассалому алайкум! Биз чет элда таълим оламиз ва айни дамда Азроил алайхиссалом хакларида бахс бўлмоқда, бахс ва тортишувдан узоқ жим турсак базилар атрофдагиларни онгини захарлаб қўйишмоқдамикин деб ўйлаб қоламан. Илмимиз бахслашишга етмайди аммо бази бир манбааларда келтирилган хабарларни ушлаб олиб Азроил исмли фаришта йўқ, Қуръонда хам хадисларда хам йўқ бундай фаришта, алайхиссалом дейиш нотўғри деган гаплар билан ёш укалармизни шубхаланиб қолишига сабаб бўлишмоқда. Устозлар Азроил алайхиссалом хақларида маълумотлар берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оят ва ҳадисларда «малакул мавт» - «ўлим фариштаси» номи билан зикр қилинган. Лекин баъзи асарларда «Азроил» исмининг зикри келган. Шунингдек Абу Ҳайён Андалуси «ан-Наҳрул Маад», ҳофиз Байҳақий «ал-Баъсу ван нушур» ва қози Иёз «аш-Шифа битаърифил Мустафа» китобларида ўлим фариштасининг исми «Азроил алайҳис салом» эканига ижмоъ бўлганини ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat