Ассалому алайкум! Бир саволим бор мен хозирда ўқишга тайёрланяпман беш вақт намоз ўқишни бошлагандим. Яқинларим икки тарафга бўлинишди. 1 тарафдаги яқинларим беш вақт намоз ўқишимга қарши. Улар ота онам ўқитувчим. 2 тарафдаги яқинларим мен тараф Ўқитувчим айтяпди бир соат билим олиш қирқ кунлик ибодатдан устун деб ёзилган Қуръон да деяпти мен нима қилишни билмаяпман илтимос ёрдам беринг
– Ва алайкум ассалом! Ўқитувчингиз бекорларни айтибди. Ҳар бир балоғатга етган ўғил ва қиз зиммасига намоз ўқиш фарз. Намоз билан илм бир бирига қарши қўйиладиган наралар эмас. Аксинча биргаликда олиб борилиши керак бўлган ишлардан. Устозингизга айтиб қўйинг ўзича фатво бермасин.
عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ
Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!