Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафл намозида (йиғлаш)

00:00 / 11.10.2011 | eski savollar | 2294
Фазилатли Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ижозат берсангиз сизга савол билан мурожат этсам. Ҳазрат базида инсон нафл намозини о'қиш чог'ида о'зини Аллоҳ билан юзма юз ҳолда ҳис этади ва бундай ҳолатда беиҳтиёр ко'злар ёшга то'либ йиг'лшга мажбур бо'ламиз , бир танишим намозда йиг'ласа намоз бузилади деб айтди.. Йиг'лаш билан намозимизни бузиб қо'ймаймизми? Аллоҳ сизу бизларни о'зи суйган бандалардан қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар охират учун намоз ичида овоз чиқариб йиғланса, намоз бузилмайди. Бунинг далили қуйидагича:Муторрифдан, у отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чиқиб турар эди». Икковини «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Мусийбат туфайли овоз чиқариб йиғласа, намози бузилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat