Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Шайх Ҳазратлари!Мен истихора намозини охирги пайтда кўп уқийдиган бўлдим, лекин бир аниқ ишора ёки менга тушунарли бўлган туш кўрмаганим учун истихорани туғри киляпманми йуқми деб аниқлаб олмоқчи эдим. Кифоя китобини 380 бетида берилган маълумот қараганда "... Агар иш бир тарафга бўлмай туриб қолса, истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади." дейилган.Мен аниқламоқчи булган нарса: етти марта кетма кет хар куними ёки қандайдир маълум бир вақт утгандан кейин ўқиш керакми? Алҳамдуллилаҳ кунларда Ҳадис ва Ҳаёт силсиласининг 35 жузини (Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба китобини) ўқиб тугатдим, иншаАллоҳ йулга қўйсам ишимиз осон булар. Ўзимизда камчиликлар жуда кўп экан... Устоз ортга қарасам хаётда кўп адашган эканман фойдаси йўқ ёки нотуғри ишлар билан машғул бўлиб. Аллоҳ таоло мусулмон одамга шундай имкониятлар берган экан бў имкониятлар билан биз туғри фойдаланашимизга йўл курсатган Сизга каттадан катта ташаккур! Аллоҳ таоло Сизга узоқ умр берсин, илмингизни зиёда қилсин ва килаётган ишингизни Сизга осон қилсин! Ҳурмат билан,Жаҳонгир