Ассалому алайкум! Шом пайтида жинлар юрадиган вақт бўларкан деб эшитдим. Шомдан кейин кўчада ёлғиз юрма дейшади. Шу гаплар не чоғлик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Ўша вақтда жинлар тарқалган вақт бўлади. Шунинг учун ёш болаларни ўша вақтда эҳтиёт қилиб туриш керак.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لَا تُرْسِلُوا فَوَاشِيَكُمْ وَصِبْيَانَكُمْ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ، فَإِنَّ الشَّيَاطِينَ تَنْبَعِثُ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча жониворларингиз ва болаларингизни қўйиб юборманглар. Чунки шайтонлар қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча тарқайди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!