Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрам аёлга тегинса таҳорат кетиши

09:49 / 30.05.2017 | Xasan | 5348

Ассалому алайкум! Бир танишимнинг, “эркак киши номахрам аёлга тeгиниши ёки тeгиниб кeтиши билан тахорати синади, ҳамда ғусл вожиб бўлади” дeган гаплари роса ўйлатириб қўйди. Ахир бундай ҳолатлар жуда тeз-тeз учраб туради, агар шундай бўлса бундай ҳолатлардан жуда эҳтиёт бўлишимиз кeрак эмасми? Бундай ҳолатларда тутган Рамазон рўзаларимиз нима бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундан албатта эҳтиёт бўлиш керак, лекин масала шуки, тегинганда эркакдан мазий чиқса таҳорат кетади, агар тегинганда маний қуват ва лаззат билан отилиб чиқса ғусл вожиб бўлади. Тегинишнинг ўзи билан таҳорат ҳам кетмайди рўза ҳам бузилмайди.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat