Ассалому алайкум! Жавобини бердим деган билан жавобини бераман деган гапни изохлаб беринглар. Бирор ишни қилмасанг ёки бирор нарсани топмасанг жавобини бераман дейилса у айтилган иш қилинмаса кейин бу мавзуга бошқа қайтилмаса бунда жавобини берган бўладими? Фақат жавобини бераман дейилган холос кейин бу мавзуга қайтилмаган.
– Ва алайкум ассалом! Бердим ўтган замон сийғасида. Шунинг учун “бу ишни қилмасанг жавобингни бердим” дейилганди. Ўша ишни қилинмаса, талоқ тушади. Жавоб берилган-у талоқ тушиши ўша ишни қилмасликка қолган эди. Қилмаган эди аммо шарт топилди. Бераман дса бу келаси замон. “Бу ишни қилмасанг талоқ бераман деганда” ҳали талоқ бермади. Ишни қилмаса ҳам талоқ тушгани йўқ. Талоқ берса тушади бермаса тушмайди. Бу ваъда бўлади. Валлоҳу аълам!